АҚШ Сенати осиёликларга нисбатан камситишни қораловчи қонун лойиҳасини маъқуллади

АҚШ Сенати кўпчилик овоз билан АҚШдаги осиёлик жамоаларга нисбатан камситишни қораловчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Шунингдек, Адлия вазирлигида коронавирус билан боғлиқ жиноятларини кўриб чиқишни тезлаштириш учун янги лавозим жорий этишни маъқуллади.

Миссури штатидан республикачи сенатор Жош Хоули томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига 94 аъзо ёқлаб, бир нафар қарши овоз беришди.