“АстраЗенека” вакцинасини олган 7 киши қондаги тромблардан вафот этди

Британиянинг Дори воситалари агентлиги шанба куни коронавирусга қарши “АстраЗенека” вакцинасини олган 7 киши қон қуюқлашиши туфайли вафот этганлигини эълон қилди, бу билан ушбу сабаб билан қайд этилган ўлимлар жами 30 та ҳолатга етди.

24 март ҳолатига кўра, қабул қилинган жами 18,1 миллион дозадан 22 таси мия томирлари тромбози ва тромбоцитларнинг камлиги билан боғлиқ 8 та бошқа тромбоз ҳолатлари тўғрисида хабар олган.

“Ушбу ҳисоботларни чуқур ўрганиш давом этмоқда”, деди агентлик директори Жон Раян баёнотида.

Шуниси эътиборга лойиқки, аксарияти Европа Иттифоқига аъзо бўлган бир қатор мамлакатлар “АстраЗенека” вакцинасидан фойдаланишни тўхтатиб қўйишган, чунки бу вакцинани олган одамларда қон қуюқлашиши кузатилмоқда, аммо Европа Дори-дармон Агентлиги қўшимча тадқиқотлар ўтказиб, ушбу ҳолатлар билан эмлаш ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқликни аниқламаган.

Умуман олганда, ундан фойдаланиш аксарият мамлакатларда қайта тикланди, айрим мамлакатлар “АстраЗенека” вакцинасини қўллашда баъзи чекловларни сақлаб қолишди.