Чет тиллари ва қурилиш соҳаси бўйича малакали мутахассисларни тайёрлашга оид имтиёзли марказлар ташкил этилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабар беришича, бандлик ва меҳнат муносабатлари, Қурилиш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамкорлигида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги марказларда ўқув жараёни жорий йил апрель ойидан бошланган.

Унда қурилиш соҳасидаги касблар (бетончи, ғишт терувчи, пайвандчи, дурадгор, сувоқчи, бўёқчи, сантехник, электрик, стропалчи, кафелчи, гипсокартончи, кран машинисти, том ёпувчи, темир-бетон монтажчиси) ва чет тиллари бўйича машғулотлар маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўқув дастурлари асосида амалга оширилмоқда.

ўқув курси муддати 3 ой;

ётоқхона ва уч маҳал овқат билан таъминланади;

ўқув курси битирувчилари хорижий салоҳиятли иш берувчиларга тавсия қилинади.

ўқув курси харажатларининг 90 фоизи давлат томонидан, қолган 10 фоизи таҳсил олувчи шахслар томонидан тўланади.

Қўшимча маълумот ва мурожаатлар учун: 1282 (қисқа рақами) ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61.

Қорақалпоғистон Республикаси – (61) 222-53-32, (61) 222-53-34;

Андижон вилояти – (95) 202-33-55;

Бухоро вилояти – (99) 708-49-98;

Жиззах вилояти – (72) 226-91-97, (72) 226-91-87;

Қашқадарё вилояти – (75) 224-05-25, (97) 311-70-20, (97) 770-04-92;

Навоий вилояти – (79) 224-11-60;

Наманган вилояти – (69) 227-94-64, (69) 227-97-27;

Самарқанд вилояти – (66) 233-24-00, (66) 233-53-00;

Сирдарё вилояти – (67) 225-55-59;

Сурхондарё вилояти – (76) 222-45-22;

Тошкент вилояти – (55) 900-33-10;

Фарғона вилояти – (73) 244-56-69;

Хоразм вилояти – (62) 224-12-35;

Тошкент шаҳри – (71) 202-33-55 (ички рақам 39).