Германияда ишлаш истагида бўлган фуқароларга имконият

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижда ишлаш ниятида бўлган фуқаролар учун иш ўринлари ҳақида хабар берди.

“Хорижда ишлаш истагида бўлган юртдошларимизнинг чет элда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат билан банд бўлиши ҳамда дунёнинг ривожланган давлатларида муносиб иш ўринларига жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Бу борада Германиянинг ваколатли ташкилотлари билан келишувга эришилиб, дастлаб 500 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароларини “GfM Gruppe” агентлиги орқали ушбу давлатда тиббиёт, қурилиш, йўлсозлик, информацион технологиялари, логистика, қарияларни парвариш қилиш, металл конструкциялари ва бошқа техник соҳаларда меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун ташкилий тартибда юбориш кўзда тутилмоқда.

Шу муносабат билан, Германияда дастлаб дуал тизимида, яъни бир пайтнинг ўзида касб ўрганиш ва ҳақ тўланадиган ишга, кейинчалик тўлиқ ишга жалб қилиш мақсадида иш берувчиларнинг талабларига тўғри келадиган номзодларни аниқлаш ва уларнинг базасини шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари таклиф этилади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

✅ 18-27 ёшгача бўлиши;

✅ мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши;

✅ немис тилини камида В1, яъни мустақил мулоқот қилиш даражасида билиши;

✅ Германияда камида 3 йил муддат давомида меҳнат фаолиятини амалга оширишга тайёр бўлиши;

✅ одамларга нисбатан очиқкўнгил ва тез мулоқотга киришувчан бўлиши;

✅ соғлом ва судланмаган бўлиши лозим;

✅ иш вақти: 3 сменада 8 соатдан;

✅ синов муддати: 6 ой.

Агар номзод амалиётдан муваффақиятли ўтмаса ёки касб ўрганишни давом эттириш учун мос келмайдиган, деб ҳисобланса, у ўз маблағлари ёки суғурта харажатлари ҳисобидан Ўзбекистонга қайтарилади.

Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари мумкин.

Қўшимча маълумотлар учун: 1282 (қисқа рақами) ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61.

Қорақалпоғистон Республикаси – (61) 222-53-32, (61) 222-53-34;

Андижон вилояти – (95) 202-33-55;

Бухоро вилояти – (99) 708-49-98;

Жиззах вилояти – (72) 226-91-97, (72) 226-91-87;

Қашқадарё вилояти – (75) 224-05-25, (97) 311-70-20, (97) 770-04-92;

Навоий вилояти – (79) 224-11-60;

Наманган вилояти – (69) 227-94-64, (69) 227-97-27;

Самарқанд вилояти – (66) 233-24-00, (66) 233-53-00;

Сирдарё вилояти – (67) 225-55-59;

Сурхондарё вилояти – (76) 222-45-22;

Тошкент вилояти – (55) 900-33-10;

Фарғона вилояти – (73) 244-56-69;

Хоразм вилояти – (62) 224-12-35;

Тошкент шаҳри – (71) 202-33-55 (ички рақам 39).”