Мактаб битирувчилари ва ўқитувчилар дунёнинг энг етакчи олий таълим муассасаларида бепул таълим олишлари мумкин

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифалари, мактаб битирувчилари ва ўқитувчилар дунёнинг энг етакчи олий таълим муассасаларида бепул таълим олиш имконияти ҳақида эьлон қилди. 

Унга кўра, ўқитувчилар ва мактаб битирувчилари дунёнинг энг етакчи олий таълим муассасаларида таҳсил олиш имконияти тақдим этилмоқда.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан ташкиллаштирилган мазкур танловда, 

бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар стипендия ажратилган. Бундан ташқари

мўлжалланган 50 тагача магистратура ва докторантура даражасида таълим дастурлари стипендиясидан фойдаланиш имкони ҳам мавжуд.

Стипендиатларнинг қуйидаги ҳаражатлари тўлиқ молиялаштирилади:

  • ўқиши билан боғлиқ барча харажатлар;
  • хорижий давлатда яшаш
  • турар жой;
  • халқаро ва ички транспорт;
  • суғурта, виза ва адабиётлар харид қилиш.

Стипендиатлар хорижий давлатларда муваффақиятли таҳсил олиб қайтгач, улар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасига олинади.

  • Танловда қатнашадиган хорижий университетлар рўйхати;
  • Танлов шартлари;
  • Талаб этиладиган ҳужжатлар;
  • Имтиҳон муддатлари;

Саволларингизга Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари жавоб беради.

Очиқ мулоқот халқ таълими вазирлигининг facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади. https://www.facebook.com/uzedu

Очиқ мулоқот 14 апрель куни соат 1⃣5⃣:0⃣0 да бўлиб ўтади

Манба: UzEdu