Норвегия маликаси Марта Луиза АҚШга кўчиб кетмоқчи

Жорий йилнинг февраль ойида Норвегия маликаси Марта Луиза АҚШга кўчиб ўтишни ўйлаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, унинг севгилиси америкалик шаман Дурек Веррет Норвегияда яшашни истамайди. Бу ҳақда малика ТВ2 телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди. Суҳбатда “АҚШга кўчиб ўтасизми?”, деган саволга у: “Ҳа, охир-оқибат ўша ерга кўчишимиз мумкин”, деб жавоб берди.

Энди малика Норвегиянинг VG газетасига берган интервюсида кўчиб ўтишга қарор қилганлигини тасдиқлади. Малика Марта АҚШга кўчиб ўтишни ва учта қизини ўзи билан олиб кетишни режалаштирмоқда. У қачон кўчиб ўтишини ҳали ҳал қилмаган. Малика АҚШга кўчиб ўтган тақдирда ҳам Норвегияга тез-тез келиб туришини айтмоқда. Малика Марта ўз севгилиси кўп йиллар давомида яшаган Лос-Анжелесга бориб жойлашмоқчи.