Ўзбекистон Президенти Покистон Бош вазири билан видеоанжуман шаклида учрашув ўтказади

Shavkat Mirziyoyev_press-service берган маьлумотларига кўра 14 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Имрон Хон билан видеоанжуман шаклида учрашув ўтказади.

Тадбир кун тартибидан икки томонлама амалий шериклик ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Саммит якунида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва таълим соҳаларига оид қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.