Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси хорижда таълим олаётган ёшлар билан онлайн видеоконференция ташкил қилмоқда

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ўзининг интернет сахифасида, жорий йилнинг 17-24 апрель ва 1 май кунлари ZOOM дастури орқали “Ёшлар билан очиқ мулоқот кунлари” деб номланган видеоконференция ўтказишини маълум қилди.

Онлайн видеоконференция орқали ташкил этиладиган тадбирда хориждаги 20 га яқин давлатларда ишлаётган ҳамда таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар диплом нострификацияси, миграция, таълим, консуллик департаменти масалалари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб оладилар.

Саволларни Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг @wayuuz_мурожаат манзилига юборишингиз мумкин.

Онлайн конференцияда иштирок этувчи давлатлар рўйхати:

17 апрель куни – Корея Республикаси, Япония, Хитой халқ республикаси ва Малайзия

24 апрель куни – Россия Федерацияси, Украина, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари

1 май куни – Германия Федератив Республикаси, АҚШ, Буюк Британия, Бельгия Қироллиги, Туркия, Италия, Латвия, Полша ва Миср Араб Республикаси.

Манба: Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси