Путин ва Байден июнь ойида учрашиши мумкин

Кремл ёрдамчиси Россия президенти Владимир Путин ва унинг америкалик ҳамкасби Жо Байден июнь ойида икки томонлама учрашув ўтказиши мумкинлигини айтди.

Кремл ёрдамчиси Юрий Ушаков бу ҳақда давлатга қарашли “Россия 1” телеканалига айтган, деб хабар беради ТАСС ахборот агентлиги.

Унинг таъкидлашича, Путин ва Байден учрашуви июнь ойида бўлиб ўтиши мумкин, ҳаттоки аниқ саналар ҳам бор.

Ушаков қўшимча қилди: “Албатта, биз кўплаб омилларга асосланиб қарор қабул қиламиз”.

Америка Қўшма Штатлари учрашув ҳақида ҳозирча изоҳ бермаган.

Айни пайтда G7 саммитининг навбатдаги саммити 11-13 июнь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган ва унга ҳозирда G7 га раислик қилаётган Буюк Британия мезбонлик қилади. Путин ва Байден учрашуви G7 учрашувлари доирасида бўлиб ўтиши аниқ эмас.

Агар учрашув бўлиб ўтадиган бўлса, бу Америка Қўшма Штатлари ва Россия ўртасида жиддий зиддиятлар мавжуд бўлган пайтга тўғри келади, айниқса, апрел ойининг ўрталарида АҚШ Россияга қарши эълон қилган кенг қамровли санкциялар ва дипломатик қувғинлардан сўнг.

Россия АҚШ санкцияларига жавобан Байден маъмуриятининг саккизта юқори лавозимли мулозимларига (6 нафари ҳозирги маъмуриятдан ва 2 нафари олдинги шахсларга), шу жумладан, ҳозирги Федерал Қидирув Бюроси директори Кристофер Рей ва Миллий разведка директори Аврил Хайнсга қарши санкциялар киритди.