Тадбиркорларнинг қоидабузарликларини аниқлаш учун камералар ўрнатилади

Маълум қилинишича, тадбиркорлар томонидан қоидабузарликларни аниқлаш учун камералар ўрнатиш тартиби юзасидан Ҳукуматнинг тегишли қарори (№232, 21.04.2021 йил) қабул қилинган бўлиб, бу бўйича махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокацияси ишлаб чиқилади ҳамда “E-IJRO AUKSION” платформаси орқали онлайн аукционга қўйилади.

Шунингдек, тизим ўрнатилиши мумкин бўлган жой дислокацияси, мазкур ҳудуддаги транспорт оқими ва охирги 2 йилда аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар очиқ эълон қилинади.

Ўрнатиладиган жойларнинг бошланғич нархи эса 735.000 сўмдан 8.575.000 сўмгача белгиланлиги қайд этилган.

Тизим ўрнатилгач 10 кун давомида синов тариқасида ишлатилади ва бу даврда содир этилган қоидабузарликлар бўйича жарима ундирилмайди.

Тадбиркорлик субъектларига тизим ишга туширилган кундан бошлаб 1 йил давомида қайд этилган қоидабузарликлардан ундирилган жарима суммасининг 50 фоизи, ишга туширилганидан 1 йил ўтгач эса 25 фоизи ўтказиб берилади.