Тошкентнинг навбатдаги университети пандемия туфайли онлайн таълимга ўтди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг расмий хабарига кўра, профессор-ўқитувчилар ва талабалар орасида коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланган. Шу сабабли, 2021 йилнинг 19 апрелдан ўқув жараёнлари масофавий шаклга ўтказилди.
Мазкур университетда масофавий ўқиш муддати эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар деб белгиланган.