Харрис навбатдаги пандемияга тайёргарлик кўришга чақирди

АҚШ вице-президенти Камала Харрис душанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзоларига мурожаат қилиб, навбатдаги глобал пандемияга тайёргарликни бошлаш вақти келгани ҳақида огоҳлантирди.

Харрис виртуал семинар давомидаги нутқида мамлакатлар янги пандемияга тайёргарлик кўриш учун ўз кучларини бирлаштиришлари зарурлиги ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш, илм-фанга сармоя киритиш учун қилиниши керак бўлган қадамлар ҳақида гапирди.

Харрис жумладан: “Дунё бу пандемияни енгиш учун ҳаракат қилар экан, биз кейинги пандемияга тайёргарлик кўришимиз кераклигини биламиз”, деган.