Юсуф Ал-Қарадовий коронавирусга чалинди

Шанба куни Халқаро мусулмон уламолари уюшмаси президенти Юсуф ал-Қарадовий коронавирус юқтиргани маълум қилинди.

Ал-Қарадовийнинг Твиттердаги расмий саҳифасида: “Шайх ал-Қарадовий ҳазратлари коронавирус юқтирди, Худога шукур, унинг аҳволи яхши. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, дейилади.

Твитда яна: “У ўз мухлисларидан хотиржам бўлишини ва унинг соғлиғи учун дуо қилишларини сўрайди”, дейилади.