Зоминда халқаро умуммавсумий курорт ташкил этилади

Жиззахда халқаро умуммавсумий курорт ташкил этилади

“Зомин” туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6201-сон, 06.04.2021 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилди:

  • “Зомин” туристик-рекреацион зонаси;
  • “Зомин” туристик-рекреацион зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси;-
  • Туристик зона ҳудудида “Суффа платоси. 2400” халқаро умуммавсумий курорти ва “Ўриклисой” туризм мажмуаси.

Туристик зона фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилга ташкил қилинади.

2024 йил 1 январга қадар қайта тикланувчи энергия манбаларини ташкил этиш учун тадбиркорлар томонидан импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа материаллар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилади.

Қуйида Зомин тоғлари манзаралари: