2021 йил 1 июндан аҳоли ва тадбиркорлардан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади

Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлардан қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади (https://lex.uz/docs/5339616):

➖руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;

➖наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;

➖судланганлик;

➖манзил-маълумот ахбороти;

➖фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

➖турар жойнинг майдони;

➖солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

➖солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;

➖пенсия ва нафақа миқдори;

➖пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

➖никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги.

Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари мазкур ҳужжат ва маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан  “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Ҳуқуқий ахборот канали