Афғонистондаги портлашда 9 киши ҳалок бўлди

TOLO NEWS телеканалининг хабар беришича,  сешанба куни Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида содир бўлган портлаш оқибатида 9 киши ҳалок бўлди.

Ичида болалар ва аёллар ҳам бўлган автомашина Лашкаргоҳ шаҳрида ҳаракат қилаётган пайтда йўл четига ўрнатилган мина портлайди. Портлаш оқибатида кўчада кетаётган яна икки бола жароҳат олади.

Портлашни ҳалигача ҳеч ким ўз бўйнига олмади.