Америкалик машҳур яҳудий олим Исроилни қоралади

АҚШда яшайдиган машҳур яҳудий профессор Норман Финкельштейн Исроилнинг ишғол қилинган Шарқий Қуддус ва Ғазодаги хунрезликлари ҳақида “Исроил нафақат ҳарбий жиноятларни, балки инсониятга қарши ҳам жиноятларни амалга оширмоқда, булар халқаро ҳуқуққа кўра энг жирканчи ва қўрқинчли ҳолатлардир” деди.

Сиёсат билимлари бўйича мутахассис Финкельштейн, Қуддуснинг Шайх Жарроқ маҳалласидан Фаластинликларнинг мажбуран кўчирилишидан бошлаб  Ақсо масжидида таровиҳ намози пайтида уюштирилган ҳужумларни қоралади ва  “яҳудийларнинг Қуддусда биргина ҳаққи бор. У ҳам бўлса, лаш-лушларини тўплаб Фаластиндан чиқиб кетиш” деди.