Америкалик ўзбеклар тарихи

Совет ҳокимияти йилларида (1917-1991 йиллар) миллатларнинг “ўз тақдирини ўзи белгилаш” ҳуқуқи, “барча миллатларнинг тенглиги”, “эркин миллий ривожланиш” каби шиорлар расмий ҳужжатларда қайд қилинган эди. Бироқ, бирор-бир миллатнинг манфаатини кўзлаб билдирилган фикр ёхуд амалий ҳаракат қаттиқ таъқиб остига олинарди. 1926-1982 йилларда “миллатчиликка” қарши қаратилган 32 та ҳужжат қабул қилиниб, уларнинг 14 таси умумиттифоқ миқѐсида, 18 таси конкрет миллий республикалар, шундан 14 таси славян бўлмаган республикалардаги аҳволга бағишланиб қабул қилинганди.

Миллатларнинг таъқиб ва тазйиқ остига олинганлиги, мислсиз қонунсизликлар туфайли минг-минглаб оилалар муҳожирликка маҳкум этилдилар. Ўзбек миллатининг менталитетида туғилиб ўсган юртига боғланганлик, бошқа мамлакатларга кўчиб юришга-миграцияга мойиллик пастлиги тарихдан исботини топган. Узоқ бўлмаган ўтмишдан бу фикримизни исботловчи далил келтириш мумкин. 1939-1979 йилларда туғилган жойида доимий яшаб келаѐтган аҳоли салмоғи Ўзбекистонда 77,7 фоизни ташкил этган бўлса, СССР бўйича-52,8; Қозоғистонда-49,0; Россияда46,1; Эстонияда-37,7; Литвада-44,5; Латвияда-39,6 фоизга тенг бўлган . Ўзбеклар она Ватанларидан, аждодлари еридан иложсиз, мажбурий ҳолатларга тушиб қолишмаса узоқлашмайдилар. Шунга қарамай ҳозир ер юзининг ўнлаб давлатларидаги шаҳар ва қишлоқларда ўзбек жамоалари мавжуд. Бизнинг халқимиз ҳам тарихий жараѐн ҳисобланган диаспора-дунѐ бўйлаб халқларнинг тарқалиши қонуниятидан четда эмас. Ўзбек миллати вакиллари Европа ва Осиѐ қитъаларининг бир қатор давлатларида, 2 шунингдек, Австралия ва АҚШда ҳам истиқомат қилишади. Муҳожир ўзбеклар асосий қисми совет мустабид тузуми йилларида Ватанни тарк этишга мажбур бўлганлар ва уларнинг хорижда таваллуд топган фарзандларидир. Жумладан, “миллатлар музейи” деб номланган АҚШда ҳам юртдошларимиз истиқомат қиладилар. Архив ҳужжатларининг маълумотича, ўтган асрнинг 70-80-йилларида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида 800, мамлакат пойтахти Вашингтонда эса 200 оила ўзбеклар истиқомат қилганлар. Бундан ташқари ушбу мамлакатнинг Чикаго, Сиэтл, Нью-Жерси, Колумбия, Пенсилвания, Филадельфия шаҳарларида ҳам ўзбек оилалари истиқомат қилиб келадилар. Тарихдан бир қадар чекиниш қилиб, ўзбекларнинг АҚШга келиб қолиши билан боғлиқ ўтмишга назар солиш ҳам муҳимдир. Тарихий манбалар маълумотича, биринчи жаҳон урушидан сўнг илк бор турмуш ўртоғи рус бўлган ўзбеклардан бирининг қадами АҚШга теккан. У хотинининг қарамоғида бўлган шахс сифатида бу мамлакатга кўчиб ўтганди. АҚШга келган биринчи ўзбек Калифорнияда узоқ вақт яшаган. Иккинчи жаҳон уруши ва урушдан сўнгги дастлабки йилларда эса 9 нафар Туркистонлик (кўпчилиги ўзбеклар бўлган) АҚШга кўчиб ўтиб, уларнинг еттитаси “дунѐнинг юраги” ҳисобланган Нью-Йоркда, иккитаси эса Пенсилвания штатида яшашган. Уларнинг ҳам хотинлари рус, латиш, украин ва бошқа Европа миллати вакиллари бўлишган. Нафақат ўзбекларга, қолаверса бутун Туркистон аҳолисига АҚШга киритиш учун квота (рухсатнома) берилмаганди. Маълумки, XIX асрнинг охири-ХХ аср бошларида АҚШ иқтисодий тараққиѐтида юксалиш рўй бериб, кўпгина Европа давлатларидан бу мамлакатга қараб муҳожирлар оқими кучайганди. Шу сабабли АҚШ конгресси мамлакатга муҳожирларнинг кириб келиши масаласини квота усулида белгилаб, муҳожирлар ҳақидаги биринчи қонунни 1905 йилда қабул қилганди. Мазкур қонунга кўра бир йилда Англиядан 40.000, Италиядан 35.000, Германия ва Франциядан 31.000, Россиядан (Европа қисмидан) 10.000 3 оила АҚШга кириш ҳуқуқига эга бўлишганди. Кўчиб келадиган ҳар бир оила моддий жиҳатдан бир от ва бир ҳўкиз сотиб олиш қудратига эга бўлишса АҚШ давлати чегарасидан ўтказиларди. Осиѐ мамлакатларидан фақат Хитой ва Усмонийлар (Туркия)га шундай квота берилиб, уларнинг ҳар биридан 3-4 оила бир йилда АҚШга муҳожир бўлиб келарди холос. Туркистон АҚШ конгресси томонидан қабул қилинган юқоридаги қонун квотасига киритилмаган. Шу сабабли миллатдошларимиз АҚШга европалик турмуш ўртоқлари орқали кириб келишга мажбур бўлишган. Иккинчи жаҳон уруши тугагандан сўнг Европада қолган собиқ совет асирлари орасида анчагина ўзбеклар ҳам бор эди. Улардан айримлари ўз ҳаѐтларини янгидан йўлга қўйиш учун АҚШга кўчиб ўтишни режалаштиришди. Ўзбек муҳожирлари билан қилинган ўзаро мулоқотлардан аѐн бўлдики, “Туркистон легиони”нинг собиқ аъзоларидан бири, асли қўқонлик ўзбек Маҳмуд Мақсудбек 1949 йилда европалик турмуш ўртоғига берилган квотадан фойдаланиб, Нью-Йорк шаҳрига муҳожир бўлиб келган. Мақсудбек (1910-1993 й) Туркистонликлар Америка Ассоциацияси (ТАА) таъсисчиларидан бири бўлиб, “Америка овози” радиостанциясининг “Туркистон” бўлимида ишлаган, бир пайтда Нью-Йорк университетида талабаларга ўзбек тилидан сабоқ бериб, 700-800 АҚШ доллари миқдорида ойлик маош олган . Ўзбеклар этнографияси, тарихи ҳақида бир қатор китобларнинг муаллифи, Колумбия университети профессори Эдвард Оллворд ҳам М.Мақсудбекдан ўзбек тилидан сабоқ олган. М.Мақсудбек ТААнинг биринчи президенти бўлиб, ушбу ташкилот қароргоҳи “Туркистонликлар биноси”ни сотиб олишда ўзининг 25 минг АҚШ доллари миқдоридаги шахсий жамғармаси билан ҳисса қўшган. Европадаги муҳожир туркистонликлар АҚШга кўчиб ўтиш учун яъни ўзларига расмий рухсат берилиши учун амалий ҳаракатлар олиб боришган. АҚШнинг Огаѐ штатидан сайланган конгресмен Майк Фиген ва БМТнинг сиѐсий қочоқлар билан ишлаш ташкилоти раҳбарларидан бири О. Коннер 4 каби икки сиѐсий арбоб АҚШ конгрессида Туркистонга квота бериш масаласини киритишган. 1950 йилда бу масала конгрессга киритилган бўлса, 1951 йил 1 декабрида конгресс туркистонликларни АҚШга киритиш бўйича махсус бир резолюция қабул қилган. Ушбу резолюцияга кўра ҳар йили Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистондан 15 оилага АҚШга кириб келишлари учун расман рухсат берилди. АҚШга кириб келадиганлар аввало аҳоли рўйхатига киритилиб, улар махсус текширув клерн, яъни тозалашдан ўтказилган. Муҳожирларни уй-жой билан таъминлаш кафолатини бирор-бир киши ўз зиммасига олиши керак эди.

АҚШлик ўзбеклардан Рўзимат Назар (1916 йил туғилган) 1951 йилнинг 7 ноябрида расман АҚШга квота билан кириб келган биринчи миллатдошимиз бўлганлиги янги тарихий адабиѐтларда қайд қилинади. У АҚШнинг расмий идораларида фаолият юритган. АҚШга 1950 йилларда Германиянинг Миттенвальд, Розенхайм каби қочқинлар лагерларида дарбадар, бошпанасиз бўлиб юрган собиқ совет асирлари Ҳусан Икром, Эргаш Шермат (Булоқбоши), Исҳоқжон Нарзиқул, Аҳрор Аъзам Туробхўжа Абдуллахўжа кабилар оилалари билан кўчиб ўтдилар. АҚШ га ўзбек миллатига мансуб шахслардан ташқари миллати қирғиз бўлган Худойберган Азамат Ўзолтой, Содиқ Алдаш, Жўрабой Ашур ўғли, Жергаш Эрали, Султон Мурот каби собиқ Туркистон легионерлари ҳам кўчиб ўтишди. 1960 йилларда ТАА фаолларининг ташаббуси билан Афғонистон, Покистон, Туркия, Ҳиндистон каби Осиѐ қитъаси мамлакатларида яшаб келган ўзбек муҳожирларидан 60 оила АҚШга кўчирилиб, улар уй-жой ва иш жойи билан таъминланди . Шу тариқа океан нарисида жойлашган, улуғ ватандошимиз Абу Райҳон Беруний башорат қилган, испан халқи вакили Христофор Колумб кашф этган, итальян Америго Веспуччи янги қитъа эканлигини аниқлаган Америкада ўзбек диаспораси вужудга келган.

 Муҳожир ўзбеклар ўзларининг бир қатор миллий ташкилотларига бирлашиш орқали ҳамжиҳатликда қурбон ва рўза ҳайити ҳамда “Наврўз” каби байрамларни нишонлайдилар. Миллий тил ва миллий урфодатлармизни сақлаб қолган ҳолда тўй ва таъзия маросимларини уюштирадилар, бир-бирларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлайдилар. Улар Ўзбекистондаги миллатдошлари билан ўзаро қавм-қариндошлик ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйганлар.