АҚШ денгиз кучлари Гавайи яқинида Россиянинг кемасини кузатилганини маълум қилди

АҚШ денгиз кучлари Гавайи ороллари яқинида Россия разведка кемасини кўрганлигини эълон қилди.

“Тинч океани флоти Гавайи яқинидаги халқаро сувларда сузаётган Россия кемасидан хабардор ва у бор экан, уни кузатишда давом этади”, деди АҚШ Тинч океани флоти вакили Жон Гей.

Вакилнинг таъкидлашича, Россия кемаси халқаро қонунлар доирасида сузмоқда ва навигация учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди.

Хабарларга кўра, гап Россиянинг тахминий душман маълумотларини тинглаш учун мўлжалланган “Карелия” разведка кемаси ҳақида кетмоқда.

Хабарларга кўра, кема ўтган жума куни Гавайи оролидан 21 км ғарбда бўлган, у ерда Баркинг Сандс экспериментал ракета майдони жойлашган.