АҚШ расмийлари миллий авиакомпанияларни Белорусия бўйлаб парвозлар пайтида эҳтиёт бўлишга чақирмоқда

АҚШ Федерал фуқаро авиацияси маъмурияти АҚШ авиакомпанияларини Белорусия бўйлаб парвозларни амалга оширишда эҳтиёт бўлишга чақирди.

Маъмурият томонидан берилган баёнотда, ушбу тавсиялар Фуқаро авиацияси маъмурияти Белорусиянинг ҳаракатларини ҳар томонлама баҳолашни якунламагунига қадар амал қилишини маълум қилган. Олдинроқ “Ryanair” самолёти Минск аеропортига қўндирилиб, Белорусия ҳукумати мухолиф журналистни ҳибсга олган эди.

АҚШ фуқаро авиацияси маъмурияти келажакда Белорусия томонидан бундай операциялар такрорланишини истисно қилмади.

Маъмурият Америка компаниялари учун хавфларни аниқлаш учун халқаро текширув натижаларини ўрганаётгани, қўшимча чоралар кўриш зарурлигини аниқлаш учун бошқа Америка агентликлари билан ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади.

Воқеа содир бўлганидан сўнг, Европа Иттифоқи Белорусияга қарши санкцияларни жорий қилиш ва у билан парвозларни тўхтатишни эълон эълон қилди ва баъзи авиакомпаниялар Белорусия ҳаво ҳудудидан учмасликка қарор қилди.