АҚШда таълим олиш учун энг арзон 10 та университет

Қуйида номлари келтириладиган 10 та университетларнинг исталган бирида таълим олиш учун талаба йилига 8000 доллардан кам таълим тўловини тўлаши кифоя. Агар сиз арзонроқ таълим олиш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, ушбу рўйхат билан танишиб чиқинг.

Америка коллежлари кенгаши томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, 2019-2020 ўқув йили учун давлат олий ўқув юртларида тўрт йиллик таҳсил олиш учун ўртача ўқиш нархи 26820 долларни ташкил этган. Бу шунчаки ўқиш учун тўлов холос. Бундан ташқари ётоқхона ёки квартира ижараси, кийим кечак ва озиқ-овқат ҳаражатларини ҳам қўшиб ҳисобласангиз давлат олий ўқув юртларида таълим олиш сизга анча қимматга тушиши мумкин.

Бироқ, ҳам саёҳат ҳам таълимни истаган талабалар учун жуда мақбул нарх таклиф қиладиган университетлар ҳам мавжуд. Қуйидаги университетлар АҚШдаги энг ҳамёнбоп ўқув юртлари сифатида топ 10 таликдан жой олдилар:

  1. Шимолий Каролина Университети

Жойлашган жойи: Шимолий Каролина, Пемброук шаҳри

Йиллик ўртача ўқиш нархи: 5000 доллар

  • Миссисипи Водийси Давлат Университети

Манзил: Миссисипи, Итта Бена шаҳри

Йиллик ўртача ўқиш нархи: 6746 доллар

  • Ворчестер Давлат Университети

Жойлашган жойи: Массачусетс, Ворчестер шаҳри

Йиллик ўртача ўқиш нархи: 7050 доллар

  • Фичбург Давлат Университети

Манзил: Массачусетс, Фичбург шаҳри

Йиллик ўртача ўқиш нархи: 7050 доллар

  • Алкорн Давлат Университети

Манзил: Миссисипи, Лорман шаҳри

Йиллик ўртача ўқиш нархи: 7320 доллар

  • Миссисипи Аёллар Университети

Манзил: Миссисипи, Колумбус шаҳри

Йиллик ўртача ўқиш нархи: 7525 доллар

  • Гремблинг Давлат Университети

Манзил: Луизиана, Гремблинг шаҳри

Йиллик ўртача ўқиш нархи: 7683 доллар

  • Чадрон Давлат Коллежи

Манзил: Небраска, Чадрон шаҳри

Йиллик ўртача ўқиш нархи: 7586 доллар

  • Оклахома Пенхендл Давлат Университети

Манзил: Оклахома, Гудвел шаҳри

Йиллик ўртача ўқиш нархи: 7665 доллар

  1. Перу Давлат Коллежи

Манзил: Небраска, Перу шаҳри

Йиллик ўртача ўқиш нархи: 7704 доллар