АҚШда янги иш ўринлари кўрсаткичлари кутилганидан анча паст

Ҳукумат аксарият америкаликларга 1400 доллар миқдорида ижтимоий ёрдам юборганига қарамай АҚШ иш берувчилари ўтган ой кутилганидан камроқ ишчиларни ёлладилар.

Меҳнат статистикаси бюросининг маълумотларига кўра, апрель ойида атиги 266 минг янги иш ўрни яратилган ва ишсизлик даражаси 6,1 фоизни ташкил этмоқда.

Статистик маълумотларда айтилишича, таътил ва меҳмонхона бизнеси билан шуғулланадиган корхоналар орасида ёлланма ишчилар ўринлари камайиб бораётган курьерлар ҳисобига қопланади.

АҚШда ҳаммаси бўлиб 9,8 миллион киши ишсиз қолмоқда. 2020 йил февраль ойида, карантин туфайли миллионлаб одамлар ишсиз қолишга мажбур бўлгунга қадар, мамлакатда аллақачон 5,7 миллион киши ишсиз эди.

Март ойида Байден маъмурияти 1,9 миллиард долларлик ижтимоий ёрдам пакетини маъқуллади. Янги иш ўринларининг сўнгги кўрсаткичлари иқтисодчилар кутганидан анча паст – улар 900000 дан 2 миллионгача иш ўринлари яратилишини тахмин қилишган эди. Тахмин тўғри чиққанида, март ойида яратилган иш ўринларига 770000 қўшилган бўларди ва бу Американинг иқтисодий тикланиши тезлашаётганининг белгиси сифатида эътироф этиларди.

Шундай бўлсада Президент Жо Байден “янги иш ўринлари статистикаси биз тўғри йўлда эканлигимизни кўрсатмоқда” деди. У ўзининг дастурини “мамлакатимизни қутқариш бўйича бир йиллик ҳаракат” сифатида ҳимоя қилди ва “биз бундай кўрсаткичдан ранжишимиз керак” деган иддаоларнинг барчасини рад этди.

Байденнинг ушбу мурожаати Демократик партиядаги иттифоқчиси, Вакиллар Палатаси Спикери Ненси Пелошининг апрелдаги ҳисоботни “умидсиз” деб атаганидан ва Конгресс инфратузилма ҳаражатлари учун кўпроқ маблағ ажратиш ҳақида баёнот берганидан кейин пайдо бўлди.