АҚШнинг Оҳаё штатида отишма оқибатида 3 киши ҳалок бўлди ва 8 киши жароҳат олди

Оҳаё штатининг Янгстаун шаҳрида юз берган отишмада 3 киши ҳалок бўлди ва 8 киши жароҳат олди, деб хабар қилган маҳаллий полиция.

Полиция берган баёнотда ҳодиса бугун эрталаб шаҳар барида содир бўлганлигини айтиб, ярадорлар касалхонага ётқизилганлигини билдирди.

Шаҳар полицияси вакилининг сўзларига кўра, расмийлар гумондорлар ҳақида маълумот ва отишма сабабларини аниқлаш учун иложи борича кўпроқ гувоҳларни сўроқ қилишга ҳаракат қилмоқда.

Аввалроқ, Миннесота штатида юз берган отишма натижасида икки киши ҳалок бўлган ва яна 8 киши жароҳат олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.