АҚШнинг Пекиндаги элчихонаси хитойлик талабаларни кучукчалардек сакрашга чақирди

АҚШнинг Пекиндаги элчихонасининг Вашингтонда стипендия олаётган талабаларни кучукча каби сакрашга чақирган хабари Хитойда одамлар ғазабини қўзғатди.

Хитой ижтимоий тармоқларида тарқалган хабарда “Америка университетларида ўқиш учун аризалар қабул қилинди … ўқишга боришни истаганлар бу имкониятга кичкина кучукчалар сингари сакрашсин” деб айтилган.

Қарама-қаршиликлар Шинжон, Тибет ва бошқа жойлардаги интеллектуал мулк, савдо ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ можаролар юзасидан Пекин ва Вашингтон ўртасидаги зиддиятлар кучайиб бораётган бир пайтда юзага келди.