Ашкенази яҳудийлар аслида туркий халқми?

АҚШда жойлашган Джон Хопкинс университетининг ўқитувчиси Эран Элхаик ашкенази ( Марказий Европалик) яҳудийларининг аждодлари Хазар денгизи бўйида яшаган туркий қавмлар бўлганлиги ҳақидаги илмий тахминни олға сурмоқда.

“Genome Biology and Evolution” номли илмий журналда “Европа яҳудийларининг йўқолган халқаси: Рен ва Хазар гипотезаларининг қиёсланиши”сарлавҳали мақола нашр қилган Элхаик 8 яҳудий, 74 яҳудий бўлмаган гуруҳлардаги 1287 кишининг генетик таҳлилини жўғрофий ва тарихий кўчиш йўллари нуқтаи назаридан ўрганиб, таҳлил қилади.Билим оламида кучли акс-садона сабабчи бўлган бу тадқиқотда ашкенази яҳудийларининг ҳақиқий аждодларини милодий тақвимнинг бошларида Хазар минтақасида яшаган туркий қавмлар эканлиги ғояси олдинга сурилади. Элхаикнинг фикрига кўра, бу қавмларнинг бир қисми милодий VIII асрда яҳудийлик динига ўтадилар ва Европага кўчадилар. Ашкенази яҳудийларининг генидан Яқин Шарқ, Кавказ, Европа ва сомий қабилаларининг генлари топилган.