Австрия компанияси кўзи ожизлар учун поябзал ишлаб чиқди

Яқинда Австриянинг “Tec-Innovation” компанияси кўзи ожизлар учун ултратовуш тўлқинларидан фойдаланадиган ақлли поябзалларни намойиш қилди. Ушбу пояфбал тўрт метргача бўлган тўсиқларни аниқлашга ёрдам беради.

Ушбу оёқ кийим “InnoMake” деб аталган бўлиб, у дунё бўйлаб миллионлаб одамлар ўнлаб йиллардан бери ишлатиб келаётган кўзи ожизлар ҳассасига замонавий муқобил бўлиши мақсад қилинган.

Ҳозирда мавжуд бўлган модел датчикларга асосланиб, тўсиқларни аниқлайди ва фойдаланувчини Bluetoothга уланган смартфон орқали тебраниш ва овоз билан огоҳлантиради. Шунингдек, компания ҳозирда поябзалнинг нафақат тўсиқларни аниқлайдиган, балки камералар ва сунъий интеллектни ҳам ўз ичига олган янада такомиллаштирилган версияси устида ишламоқда.