Аёл журналистларга қарши онлайн зўравонликнинг глобал тенденциялари

ЮНEСКО сўнгги вақтларда аёл журналистларга қарши онлайн зўравонликларнинг кескин ўсганига ишора қилмоқда.

“Аёл журналистларга қарши онлайн зўравонликнинг глобал тенденциялари” Халқаро Журналистлар Маркази томонидан олиб борилган тадқиқот бўлиб, ўзининг кўлами ва методикаси жиҳатидан биринчи ҳисобланади. Тақдиқот 125 мамлакатдан 901 нафар журналист иштирок этган глобал сўровномага асосланган. Унда 173 нафар журналист ва экспертлар билан узоқ муддатли суҳбатлар, жумладан, таниқли журналистлар Мария Ресса (Филиппинлик, 2021 йилги Гильермо-Кано Жаҳон матбуоти эркинлиги совриндори) ва Карол Кадваладр (Буюк Британия) ларга йўналтирилган 2,5 миллиондан ортиқ ижтимоий тармоқлардаги хабарлар баҳоланган иккита катта амалий тадқиқотлар, 15 та мамлакатдаги батафсил ҳисоботлар ва юзлаб илмий ва фуқаролик жамияти тадқиқотлари нашрлари қамраб олинган.

Аёл журналистларга қарши зўравонлик бўйича қуйидаги аниқ фактлар ва маълумотларнинг батафсил таҳлили берилган:

  • Онлайн ҳужумларнинг инсон ҳаётига таъсир қилиши. Улар нафақат руҳий саломатлик ва маҳсулдорликка таъсир қилади, балки жисмоний ҳужумлар ва қонуний таъқиблар шаклларига ҳам тобора кўчиб ўтмоқда.
  • Аёл журналистлар фаолияти давомида дискриминациянинг турли шаклларига дуч келишмоқда. Ирқчилик, диний ақидапарастлик ва бошқа камситиш шакллари билан ноқулай аҳволга тушган аёл журналистлар, онлайн ҳужумларнинг қўшимча таъсирига дуч келмоқдалар.
  • Дезинформация натижасида жинсий зўравонликка йўлиқиш. Уюштирилган дезинформация кампаниялари журналистлар томонидан тайёрланган танқидий ҳисоботлар тўғрисида хато тасаввур ҳосил қилиб, дезинформация натижасида уларга нисбатан ҳужумларнинг кучайишига туртки бўлмоқда.
  • Журналист аёлларга қарши онлайн ҳужумлар сиёсий асосларга эга. Сиёсий актёрлар, экстремистик тармоқлар ва айрим оммавий ахборот воситалари аёл журналистларга қарши онлайн зўравонликнинг қўзғатувчиси ва кучайтирувчиси сифатида аниқланди.
  • Онлайн зўравонликка учраган аёл журналистлар бу ҳақида иш берувчиларига мурожаат қилишганда, улар кўпинча ижобий жавоб ололмайдилар ва ҳатто ўзларига нисбатан айблов эълон қилиниши ҳам мумкин.

Ушбу тадқиқотни олиб боришга Жули Посетти, Набила Шаббир, Диана Майнард, Калина Бонтчева ва Нермине Абулез бошчилигидаги 16 мамлакатдан келган 23 нафар халқаро тадқиқотчилар гуруҳи ўз ҳиссаларини қўшдилар.