Байден Фаластин-Исроил можароси тўғрисида савол бермоқчи бўлган журналистни босиб кетмоқчи бўлди

АҚШ президенти Жо Байден ҳазил қилиб янги Форд машинасини синовдан ўтказишда Исроил-Фаластин можароси тобора кучайиб бораётгани тўғрисида сўрамоқчи бўлган журналистни устига юриш билан қўрқитди.

Сешанба куни Форднинг Мичиган штатидаги Дёрборн шаҳридаги синов марказида Байден янги электр машинанинг ҳайдовчи ўриндиғида ўтирди.

Мухбир ундан Исроил ва фаластинликлар билан давом этаётган можаро ҳақидаги тезкор саволга жавоб берасизми, деб сўради ва Байден шундай жавоб берди: “Йўқ, сиз мендан сўрай олмайсиз. Агар сиз менинг машинам олдида турсангизгина жавоб бераман”, деган.

Байденга Яқин Шарқдаги қонли можарони тўхтатиш учун босим кучаймоқда. Демократлар Қўшма Штатлар Исроил ташкил топганидан бери уни доимий равишда иқтисодий ва ҳарбий қўллаб-қувватлаш борасида иккига бўлинмоқда.