Байден Трампнинг иммигрантларнинг тиббий суғуртасиз киришини тақиқлайдиган қарорини бекор қилди

Оқ Уй АҚШ президенти Жо Байден собиқ президент Доналд Трампнинг АҚШга тиббий суғуртасиз муҳожирларнинг киришини тақиқлайдиган қарорини бекор қилганини эълон қилди.

Оқ Уйнинг бу борадаги баёнотида Трампнинг қарори АҚШ манфаатларига таъсир қилмаслиги айтилган.

Оқ Уй Қўшма Штатлар соғлиқни сақлашдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга содиқлигини таъкидлади ва “Биз ушбу мақсадга етарли молиявий манбаларга эга бўлмаган ҳолда мамлакатга қонуний равишда иммиграция қилишни истаган фуқароларнинг кириб келишига тўсқинлик қилмасдан эришишимиз мумкин”, деди.

Трамп 2019 йил 4 октябрда иммигрантларнинг тиббий суғуртасиз киришини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди. Маъмурият АҚШга иммиграцияни чеклаш учун яна бир қатор бошқа чораларни кўрган эди, Байден маъмурияти уларни қайта кўриб чиқиб, айримларини бекор қилди.