BBC мухбири AstraZenecaдан вафот этди

BBC мухбири, ўз вақтида бу соҳада мукофот олган таниқли Лиза Шау 44 ёшида вафот этди.

Унинг оиласи ўлим сабабини Лиза олган AstraZeneca вакцинасида, деб ҳисобламоқда.

Маълум бўлишича, эмлашдан бир ҳафта ўтгач, Лизанинг боши оғрий бошлаган ва кундан-кунга аҳволи оғирлашиб бораверган. Оқибатда у тромб туфайли Ньюкасл шаҳридаги Royal Vıctory касалхонасида вафот этади. Лиза Шау 2015-йилдан бери BBC мухбири сифатида шу шаҳарда ишлаб келаётган эди.

Ундан аввал тижорий радиода ишлаган Лиза 2012-йили олиб борган нонушта шоуси учун Sony Gold мукофотига сазовор бўлган эди.

BBC раҳбарияти Лизанинг ўлими муносабати билан унинг оиласига ҳамдардлик билдирди.

Буюк Британияда шу кунгача вакцинанинг бу тури туфайли 300га яқин инсон ҳаётдан кўз юмди, деган тахмин бор.