Blue Origin нинг илк йўловчи космик парвози учун савдолар бошланмоқда

Суборбитал космик кемаси бўлган New Shepardнинг биринчи космик парвози 20 июл, Аполлон 11 миссиясининг ойга қўнган 52 йиллигига режалаштирилган.

Олти йўловчини қисқа муддатли очиқ коинот чегарасига олиб чиқадиган парвознинг ҳар бир ўриндиғи савдога қўйилган.

          Чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Биз йиллар давомида синовларни ўтказдик, энди биз тайёрмиз”, – деди Blue Origin компаниясининг савдолар бўйича директори Ариане Корнелл.

Amazon.com онлайн савдо платформасини йўлга қўйган Жефф Безос 2000 йилда Blue Originга ҳам асос солди. Космик парвозларга сармоя киритган бошқа миллиардерлар сингари у ҳам инсониятнинг Қуёш тизими ва унинг атрофига парвоз қилишидек улкан режаларни ўз олдига қўйган.

Хабарингиз бор, компания яқинда Space X билан НАСА учун ойга қўниш космик аппаратини қуриш шартномаси бўйича танловда ютқазди.

Унинг яна бир рақиби, Ричард Бренсоннинг Виржин Галактик компанияси ҳам сайёҳлар учун орбита бўйлаб космик саёҳат уюштиришни режалаштирмоқда.

Blue Originнинг сайёҳлик ракетаси очиқ коинотга чиққан биринчи америкалик фазогир Алан Шепард номи билан аталган. Ракета тахминан 47 миль юқорилаганидан сўнг йўловчилар жойлашган капсула ракета ташувчидан ажралади ва сайёҳлар ерга қайтишларидан олдин уч дақиқа давомида вазнсизлик ҳолатида бўладилар. Космик транспорт воситаси тўла вакумланган ҳолатдалиги учун йўловчилар махсус скафандр ёки бош ҳимоя кийими кийишлари шарт эмас.

Чоршанба куни бошланган олти ўрин учун белгиланган савдолар 12 июнь куни бўлиб ўтадиган ким ошди савдоси билан якунланади.