БМТнинг Исроилни қоралашига АҚШ тўсқинлик қилди

Шарқий Қуддус ва Ғазо минтақасидаги воқеалардан кейин Исроилга уст-устига қоралувчи мактублар кела бошлади.

Хитой Ташқи Ишлар Вазирлигининг матбуот котиби Хуа Чунюнг, Исроилнинг Фаластинликларга қарши босқинчилик ҳаракатларини қоралади. У яна Хитойнинг, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган, 1967-йилги чегара чизиқларига асосланган, мустақил Фаластин давлатининг эълон қилинишини олқишлашини таъкидлаб ўтди.

Россия Ташқи Ишлар Вазирлигидан ҳам Исроилни танқид қилувчи баённома олинди.

Исроил ҳужумларининг халқаро ҳуқуққа зид эканлиги эслатилиб, 1967-йилда тинчлик ва барқарорлик учун Исроил ва Фаластин ўртасида ўрнатилган чизиқларнинг диққатга олиниши кераклиги ҳам айтилди.

Венесуэла ва Мексикадан ҳам айни мазмундаги мактублар келди. Венесуэла Ташқи Ишлар Вазирлиги Исроилнинг Шарқий Қуддус ва Ғазо минтақасидаги хунрезликларини “инсонийлик чегарасидан ташқарида” деб атади. Мамлакатлар раҳбарлари бу урушда Фаластин халқи билан бирдамликларини таъкидлаб, қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирдилар.

Махсус мажлисда тўпланган БМТ Хавфсизлик Ҳайъати АҚШнинг монеъ бўлганлиги туфайли танқидли баённомасини бера олмади.

Норвегия ҳайъатининг БМТ Хавфсизлик Ҳайъатига тақдим қилган таклифида Шарқий Қуддусдаги Фаластинликларнинг мажбуран ерларидан кўчирилишларига тўсқинлик қилиш, ҳужумларнинг тўхтатилиши ва муқаддас ерларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш масаласида Исроилга мурожаат этиш планланган эди. Ҳайъат аъзоларининг 15 кишидан 14 нафарининг қабул этишига қарамай, АҚШнинг рад этиши туфайли БМТ Исроилни қораловчи қарорни чиқара олмади.