Болалар ва ўсмирлар учун Ковид-19 вакцинаси

Коронавирус касаллигини катталарга қараганда болалар камроқ юқтирган бўлишига қарамай, болалар ҳам Ковид-19 ни келтириб чиқарувчи вирусни юқтириши, Ковид-19 билан касалланиши ва бошқаларга ҳам тарқатиши мумкин.

Америка касалликларни назорат қилиш маркази (CDC) Ковид-19 дан ҳимоя қилиш учун 12 ва ундан ёши катта бўлган ҳар бир фуқарога вакцина олишни тавсия қилмоқда. 12 ва ундан ёши катта болалар эндиликда Pfizer-BioNTech вацсинасини олишлари мумкин.

Фарзандингиз учун вакцинани қуйидагича излаб топишингиз мумкин:

  • Маҳаллий дорихонанинг веб-сайтини текшириб кўринг. Дорихонага эмлаш учун бориш имконияти бор ёки йўқлигини билиб оласиз;
  • Фарзандингизнинг тиббий хизматига мурожаат қилинг. Балки улар вакцинация хизматини таклиф қилишар.
  • Қўшимча маълумот олиш учун давлат ёки маҳаллий соғлиқни сақлаш бўлимига мурожаат қилинг.

Болалар ва ўсмирлар учун Ковид-19 вакциналари ҳақида қисқача маълумот:

  • Фарзандингизни иложи борича тезроқ вакцинация қилдиринг;
  • Тадқиқотлар вакциналар хавфсиз ва самарали эканлигини кўрсатмоқда;
  • Вакциналар АҚШ тарихидаги энг интенсив хавфсизлик назорати остида болалар ва ўсмирларда синалган;
  • Фарзандингиз Pfizer-BioNTech вакцинасининг биринчи дозасини олганидан 3 ҳафта ўтгач, иккинчи марта ҳам эмланиши керак;
  • Фарзандингизга вакцинадан, шу жумладан Pfizer-BioNTech вакцинасидан ҳам коронавирус юқмайди.