Бугун Вашингтонда Исроилни жазолашга чақирувчи миллионлар намойиши ўтказилади

Қўшма Штатларда фаолият юритаётган Фаластин, Араб, Исломий ташкилотлари, бугун шанба куни Америка пойтахти Вашингтонда миллионлар намойишини ташкил этишга тайёрланмоқда.

Намойиш “Исроилни жазолаш” номи остида бўлиб ўтади ва Исроил армиясининг Фаластин халқига қарши давом этаётган жиноятларини қоралайди, улардан энг сўнггиси Ғазо секторида ўтган жума куни якунланган уруш.

Мазкур ташкилотлар Фаластиннинг Америка жамиятига бўлган ҳуқуқи ҳимоячилари ва фаоллари билан бир қаторда ушбу намойишда фаол қатнашиш учун ижтимоий тармоқларда ва муассасалар аъзолари орқали таклифномалар тарқатишди.