Чавушоғлу: “Уммат биздан қадам ташлашимизни кутмоқда”

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу Саудия Арабистонидаги учрашувларда икки давлат ўртасидаги мулоқотни давом эттиришга қарор қилганликларини ва Исроилнинг Ғазо ва Масжид ул Ақсога қилинган ҳужумларини баҳолаганликларини ва бу бўйича Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ташқи ишлар вазирлари йиғилиши ўтказилишини билдирди.

Чавушўғли Исроилнинг Ғазо минтақаси ва Масжид ул Ақсога қилган ҳужумлари олдида Туркия сукут сақламаганлигини таъкидлаб ўтди.

“Биз Исроилнинг муқаддас жойлар ва Масжид ул Ақсога шафқатсиз ҳужумларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Биз ҳар доим буни қоралаймиз, аммо уммат биздан қадам ташлашимизни кутмоқда. Энди бундай ҳужумлар тўхташи керак. Албатта, Халқаро ҳуқуқ доирасида биз фаластинликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишимиз керак…” деди вазир жаноблари… Биз Фаластин ва Масжид ул Ақсони тўхтовсиз ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз”.

Чавушоғлу, Фаластин ташқи ишлар вазири Риёд ал Маликий ва ИҲТ Бош котиби Юсуф бин Аҳмад ал Усаймин билан доимий алоқада эканликларини ва Россия, Покистон, Эрон, Жазоир, Марокаш ва Тунис ташқи ишлар вазирлари билан учрашганликларини таъкидлади.