Чикаго полицияси бу йил қуролли зўравонлик авж олганини маълум қилди

АҚШнинг Чикаго шаҳри полицияси бу йил отишмалар ва қотилликларнинг 2020 йил биринчи тўрт ойига нисбатан сезиларли даражада кўпайганини маълум қилди.

Чикаго полиция департаменти пресс-релизда статистикани эълон қилди, унга кўра, бу йил қуролли зўравонликнинг хавотирли ўсиши секинлашуви кузатилмаган.

Шаҳарда ўтган йилнинг апрелида қотиллик сони бештага камайган, аммо қуролли ҳужум қурбонлари сони 225 дан 299 тага кўпайган.

Жорий йил бошидан буён 997 кишига қуролдан отилган, ўтган йили бу 718 тани ташкил қилган. Шаҳар 87 та қотиллик гувоҳи бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31 тага кўпайган.

Бироқ, полиция автоуловни ўғирлаш бўйича баъзи далда берувчи статистик маълумотларни эълон қилди. Январ ойи бошида полиция кучлари кучайганидан бери автоуловларни ўғирлаш ҳақидаги хабарлар сони 55 фоиздан кўпроққа камайди.

Полиция жорий йилга қадар 3600 та милтиқ мусодара қилинганлигини маълум қилди, бу ўтган йилнинг тўрт ойи давомидаги кўрсаткичдан 34% га кўпдир.