DryCycle – электро веломобил

Гарчи велосипедда ҳаракатланиш инсон соғлиги ва атроф-муҳит учун фойдали бўлсада, ёмғирли ёки совуқ кунлар биз учун доимий муаммо туғдиради.

Британиялик тадбиркор Энди Мерфи томонидан ишлаб чиқилган DryCycle расман электр билан ишлайдиган педалли веломобобил дея таснифланади.

DryCycleда ҳаракатланиш бошлангандидан сўнг, фойдаланувчиларга 250 ваттли Шимано Степс E8000 мотори ёрдамга келади. Транспорт воситасининг энг юқори тезлиги 25 км/соатни ташкил этади ва у аккумулятори тўрт соат қувватлантирилганидан сўнг 48 км масофани босиб ўтади. Алоҳида 270 ватт қувватли батарея ёруғлик тизимини ва бошқа электрон воситаларни қувватлантириш вазифасини бажаради.

Оғирлиги 265 кг бўлган бу транспорт воситаси ўз оғирлигига тенг юк кўтариш қувватига эга.

Агар DryCycleни сотиб олишни хоҳласангиз, у сизга етказиб бериш нархи билан 14995 фунтга (тахминан 19 358 АҚШ доллари) тушади.