Эге денгизида қочқинлар қутқарилди

Туркия Ички Ишлар Вазирлигининг берган маълумотига кўра, 16-май куни Измирнинг Сафариҳисор мавзесига яқин жойда Эге денгизи сувларида юнон денгиз полициячилари томонидан ташлаб кетилган 32 нафар қочқин қутқариб қолинди. Соҳил хавфсизлик хизмати вакиллари юнон тарафининг уларни турк минтақасига итариб, очиқ денгизда ўлимга маҳкум этганлиги ҳақида баёнот беришган.