Энди Blue Origin ракетасидан ўрин сотиб олишингиз мумкин бўлади

Жефф Безос раҳнамолигидаги Blue Origin космик туризм корхонаси тез орада компания ракеталаридаги ўринлар учун чипта сотишни бошлайди.

Компания Безоснинг ўзи ҳам иштирок этган бир дақиқалик видео мурожаатда ушба хабарни эълон қилди. Хабар ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун Blue Origin веб-сайтига кириб рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Сайт эса май ойининг 5 санасида ишга тушади. Лекин, ҳозирча нарх ҳам, сафар саналари ҳам маълум қилинмаган.

Қисқа видеода намойиш этилган янги Шепард ракетаси сўнгги йилларда бир қатор синов рейсларини амалга оширишга муваффақ бўлди. Ва ниҳоят Blue Origin саёҳатлар учун тўловни амалга оширишга қодир мижозларни очиқ коинотга олиб чиқиш имкониятини тақдим этмоқчи.

Янги Шепард ракетаси икки қисмдан — тўғри бурчакли деразалар билан жиҳозланган кичик, гумбаз шаклидаги капсула ва капсулани очиқ коинотга товуш тезлигидан уч марта юқорироқ тезликда зарарсиз олиб чиқа оладиган 60 фут баландликдаги ракета тезлаткичлари (booster) дан иборат.

Капсула учиш йўлагининг юқори қисмига яқин жойда ракетадан ажралиб чиқиб яна 60 миллдан ортиқроқ масофани босиб ўтади ҳамда коинотда бир неча дақиқа давомида вазнсизлик ҳолатида туради. Шундан сўнг ерга парашютлар ёрдамида қайтиб тушади.

Безос, ҳар йили Амазоннинг 1 миллиард долларлик акцияларини сотиш орқали Blue Origin ни молиялаштираётганини айтиб ўтди.