Эрдўғон Американинг йирик компанияларини Туркия билан алоқаларни яхшилашга чақирмоқда

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Америка компаниялари юқори мулозимларидан Туркияда ишлаб чиқариш ва технология базаларини қуришга чақириб, ўз мамлакати билан алоқаларни яхшилашни сўради.

Эрдўғон АҚШ компаниялари расмийлари билан ўтказган видеоконференциясида: “АҚШ ва Туркия ўртасидаги алоқалар 14 июнь куни АҚШ президенти Жо Байден билан тўғридан-тўғри учрашувдан сўнг янги даврга киради”, деди.

У Туркиянинг имкониятларига ишонган компанияларга миннатдорчилик билдириб, АҚШдан янада конструктив ёндашишини кутмоқда.

“АҚШнинг алюминий ва пўлат учун божлари муаммо бўлиб қолмоқда”, дея қўшимча қилди у.

У компания расмийларига мурожаат қилиб: “Менимча, биз Туркияни ишлаб чиқариш ва технология базасига айлантира оламиз”, деди.

Душанба куни бўлиб ўтган конференцияда Boeing, Amazon, Microsoft, Kellogg, PepsiCo, Cisco, Proctor & Gamble ва Johnson & Johnson компаниялари расмийлари онлайн иштирок этишди.