Эрдўғон: Исроил ўлдириш билан фахрланяпти ва биз жим турмаймиз

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ғазо секторида содир бўлаётган воқеалар инсон ҳуқуқларини бузадиган террористик операциялар, деб ҳисоблаб, “Исроил сиёсатчилари ўлдириш билан фахрланишини айтди.

Эрдўғон ўз нутқида “1948 йилдан бери бир томонлама қотиллик юз беряпти ва бу жиноят давом этмоқда, Исроил халқаро қонунларни бузмоқда ва кўплаб бегуноҳ одамлар ўлдирилди”, деди.

У қўшимча қилиб: “Биз сукут сақламаслигимиз керак, чунки муборак Рамазон ойи ҳар доим Фаластиндаги муқаддас жойларда гуноҳсиз одамларга қилинган ҳужумларга гувоҳ бўлмоқда”, деди.

Унинг таъкидлашича, Туркия бегуноҳ одамларни ўлдирилиши олдида жим турмайди ва Фаластин халқининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этади. Қуддус Фаластиннинг пойтахтидир.

У АҚШ президенти Жо Байденнинг Исроилга қурол сотишни тасдиқлаганини танқид қилиб, “Байден Исроилга ҳарбий кўмак беради ва кейин тинчлик тўғрисида гаплашиш учун келади”, деди.

Унинг таъкидлашича, “Қўшма Штатлар ва унга эргашган давлатларнинг 2017 йил охирида Қуддусни Исроил пойтахти деб эълон қилиши бу қотил давлатнинг қон тўкишга иштиёқини оширди”.

У: “Қуддусни озод қилиш ва фаластинликларни ҳимоя қилиш учун керакли сиёсий ва ҳарбий ёрдамни қиламиз”, деб қўшимча қилди.