Эронлик Британия фуқароси яна бир йил қамоққа ҳукм қилинди

Душанба куни Британия фуқароси Нозанин Загорий-Рэтклифф Теҳрон қамоқхонасида беш йиллик жазони ўтагандан кейин яна бир бир йил қамоққа маҳкум қилинди. Бу ҳақда унинг адвокати Ҳужжатуллоҳ Кирмоний маълум қилди.

Кирмонийнинг The Associated Pressга айтишича,Нозанин 2009-чи йили Лондондаги Эрон элчилигининг қаршисида ўтказилган норозилик акциясида қатнашгани учун “Эрон Ислом Республикасининг давлат тузумига қарши пропаганда”да айбланмоқда.

Бу воқеа Эрон ОАВда унчалик аниқ бир шаклда ёритилмаяпти ва аёлнинг турмуш ўртоғи Ричард Ретклифф BBCга унинг соғлиғидан қаттиқ ташвишда эканлигини таъкидлаб ўтди. У яна Нозанин Эроннинг нуклеар бомбаси билан боғлиқ сиёсатига қарши бўлиб намойишда қатнашганини, аммо бунинг асло жиноят эмаслигига кўз юмаётган Эрон судидан ва ҳукуматидан норози эканлигини айтиб ўтди.

Британия бош вазири Борис Джонсон мавзу билан алоқадор шу гапларни айтди:

“Мен Нозаниннинг яна қамоқда қолиши кераклигини нотўғри деб ўйлайман. Биз уни Эрондан олиб келиш ва оиласи бағрига қайтариш учун барча имкониятларни ишга соламиз ва бу борада Америкали дўстларимиз билан ҳамкорлик қиламиз.”

Нозанин Загорий-Ретклифф 2016 йилнинг апрель ойида Теҳрон аэропортида Эрондаги яқинларини зиёрат қилиб Британияга қайтаётганда қўлга олинган эди. Ҳам Эрон, ҳам Буюк Британия фуқароси бўлган Нозанин Эрон қўш фуқароликни тан олмагани учун Британия консуллигидан ёрдам олишдан ҳам маҳрумдир.