“Facebook” конгресс аъзосининг талабини бажармади

“Facebook” келиб чиқиши Сомалидан бўлган америкалик конгрессмен Илҳан Умарни АҚШда террорчи деб таснифланган Фаластиннинг “Ҳамас” ҳаракатига ҳамдардликда айблаган баннерни тўсишдан бош тортди.

Америка Қўшма Штатларидаги Исроилни қўллаб-қувватловчи лобби гуруҳи бўлган Америка–Исроил жамоатчилик билан алоқалар қўмитаси (AIPAC) Facebookда эълон жойлаштирди, унда учиб келаётган Исроил ракеталари сурати ёнида Илҳан Умарнинг юзи кўрсатилади ва қуйидаги изоҳ берилади: “Исроил ҲАМАСни нишонга олганда депутат Илҳан Умар буни террористик ҳаракат деб атайди”.

Юқорида келтирилган эълон Илҳан Умар “Ғазо секторидаги тинч аҳоли ҳаётига зомин бўлган Исроил ҳужумларини террорчилик ҳаракати деб таърифлаган Твиттердаги постга жавобан намойиш этилган.

“Facebook” Илҳан Умар офисининг эълонни олиб ташлаш тўғрисидаги талабига бажаришдан бош тортиб, эълоннинг матни ижтимоий тармоқ қоидаларига зид эмас, деб изоҳ берган.