Facebook WhatsApp орқали қандай фойда олмоқда?

2014 йилда Facebook WhatsAppни сотиб олиш учун улкан 19 миллиард доллар сарфлагани ортидан инвесторлар, айниқса, компания ушбу иловада рекламаларни пуллаш ҳақидаги мунозарали режани бекор қилгандан кейин сарфланган сумманинг қандай қилиб нақд пул кўринишида қайтиши бўйича баҳс қилишган эди. Ниҳоят компания WhatsApp дан ўзининг бошқа платформаларида, Facebook ва Инстаграмда реклама савдосини олиб бориш учун қандай фойдаланиши ҳақида баъзи маълумотларни тақдим этди.

WhatsApp дан мижозлар билан мулоқот қилиш ва транзакцияларни амалга ошириш учун фойдаланадиган корхоналар бу дастурнинг келажаги учун муҳим ҳисобланади. Ушбу туркум корхоналарга 2017 йилдан буён Facebook ва Инстаграмда фойдаланган тақдирларида, WhatsApp платформасига ўтишга ва ўз бизнеслари бўйича суҳбат ва музокара олиб боришга имкон берувчи тугмачани ўз ичига олган рекламаларни сотишга муваффақ бўлинди.

Бош директор Марк Цукербергнинг айтишича, ҳозирда “WhatsApp тугмачасини босиш” рекламаларидан фойдаланадиган 1 миллион корхона мавжуд. Шунингдек, у янги функцияни ишга туширмоқда: энди бизнес фойдаланувчилари WhatsApp Бизнес дастурида тўғридан-тўғри бундай рекламаларни яратишлари мумкин. Илгари бунинг иложиси бўлмаган, шунинг учун эндиликда реклама сотиш ва сотиб олиш жараёни муаммосиз бўлади.

Цукерберг бу ҳақда Facebookнинг 2021 йилнинг биринчи чорагидаги даромадлари бўйича тақдимотда эълон қилди. Компания чораклик реклама савдоларининг умумий ҳажми 25,4 миллиард долларни ташкил қилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 46 фоизга кўпдир. Реклама ҳар бир акция учун 3,30 доллар даромад келтирди, бу ўтган йилга нисбатан 93 фоизга, деярли 26,2 миллиард долларга кўпроқдир. Уолл Стрит таҳлилчилари компаниянинг 23,7 миллиард доллар даромад олишини башорат қилишганди.

WhatsApp нинг янги имконияти

Янги имконият WhatsApp Бизнеснинг “каталоглари” дан фойдаланиш – асосан виртуал дўконлар ёки мижозлар ўзларининг таклифларини кўришлари мумкин бўлган бизнес профилидаги менюлардан иборат. Энди бизнес фойдаланувчилари ўз каталогларидан бирон бир нарсани танлаб олишлари ва тезликда WhatsApp профилидага томошабинларга йўналтириш тугмаси билан бир вақтда товарни Facebook ёки Инстаграм рекламасига айлантиришлари мумкин бўлади. Илгари, бизнес эгалари реклама сотиб олиш жараёнини бошлаш учун Facebook ёки Инстаграмга киришларига тўғри келарди.

Ушбу янги бизнес моделларини ишлаб чиқишда, компания асосий реклама бизнесини кучайтириш учун WhatsAppдан фойдаланмоқда.

Даромад ҳақида бошқа маълумотлар

2021 йилнинг дастлабки уч ойи Facebook рекламаси учун манфаатли бўлди. Кўплаб одамлар ҳанузгача уй шароитида ишлашмоқда, мобил реклама истеъмолчиларга етиб боришнинг энг осон ва машҳур йўли бўлиб қолмоқда.

Facebook реклама савдоси ҳажмининг ортишига битта реклама учун ўртача нархнинг ўтган йилга нисбатан 30 фоизга қимматлаши ва эълонлар сонининг 12 фоизга ўсиши сабаб бўлди, дея маълумот берди молиявий директор Девид Вейн.