Франц Кафка ва саёҳатчи қўғирчоқ

Ҳеч қачон оила қурмаган ва фарзанди бўлмаган машҳур Франц Кафка (1883-1942) бир куни Берлиндаги бир паркта сайр қилиб юрган эди. Тасодифан энг яхши кўрган қўғирчоғини йўқотиб қўйгани учун йиғлаётган қизалоққа дуч келади. Қизча билан танишиб олгач, Кафка унга ўйинчоғини топишга ёрдам бераман деб уринади, афсуски, иккиси ҳам уни топа олишмайди.

Кетаётган пайтда Кафка қизчага эртага яна шу хиёбонда учрашиб, қўғирчоқни яна қидириб кўришни таклиф қилади.  Яна топа олишмайди, фақат бу сафар ёзувчи қизчага чўнтагидан бир хат чиқариб, “буни қўғирчоғинг сенга атаб ёзди” дейди. Қизча хатни очиб ўқиса, у ерда шу жумлалар ёзилган экан-“Илтимос, йиғламагин, мен дунё бўйлаб саёҳатга чиқдим. Сенга саргузаштларим ҳақида мактублар ёзиб жўнатаман”.

Шундай қилиб, Кафка қизчага қўғирчоқ номидан жуда қизиқарли хатлар ёза бошлайди ва бу ўзига хос анъана ёзувчининг ўлимигача давом этади.

Ўлимидан бир йил аввал Кафка янги бир қўғирчоқ сотиб олиб қизчага олиб келади. “Бу менинг қўғирчоғимга ҳеч ҳам ўхшамаяптику”,-дейди қизча. Кафка унга яна бир хат узатади, унда “саёҳатларим мени ўзгартирди”, деган сўзлар бор эди.

Жажжи қиз хурсанд бўлиб қўғирчоқни қучоқлайди ва уйига кетади.

Бир йилдан кейин вафот этди.

Йиллар ўтади, қизалоқ вояга етади. Бир куни у қўғирчоғини кўздан кечириб, ичидан бир мактуб топиб олади. Мактубда шу сўзлар ёзилган экан:

“ Сен яхши кўрган барча нарсанг балки йўқолиб кетиши мумкин, аммо барибир, севги бошқача бир шаклда бўлса ҳам қайтиб келади”.

Турк тилидаги Тарихтан ёзувлар фейсбук саҳифасидан олинди.