Global Korea Scholarship – Грант дастури

Грантни тақдим қилишдан мақсад:

Халқаро талабаларга Корея Республикасидаги олий ўқув юртларида бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича илғор ўқиш имкониятини бериш, таълим соҳасида халқаро алмашинувни ва мамлакатлар ўртасидаги ўзаро дўстликни ривожлантириш.

Грант дастури учун мавжуд вариантлар:

  • Бакалавр даражаси: белгиланган университетларда 4 йиллик ўқиш имконияти;
  • Магистратура ёки Докторантура даражалари: Корея университетлари белгиланган муддатларда ўқиш ва илмий иш қилиш имконияти.

Грант бериладиган иштирокчилар сони:

  • Бакалавр даражаси учун 220 нафар;
  • Магистратура ва Докторантура даражалари учун 1080 нафар.

Корейс тилини ўрганиш:

Грантни қўлга киритган талабалар маҳаллий университетларда жойлашган тил муассасасида 1 йил давомида корейс тилини ўрганиш курсларида ўқишлари шарт. TOPIK (Корейс тилини билиш даражасини белгиловчи тест) нинг 5 даражасидан юқори даражада корейс тилини яхши биладиганлар ушбу талабдан озод қилинади.

Грант учун ариза топшириш муддатлари:

Бакалар даражаси учун:

  • Ариза топшириш ҳақида эълон – ўқиш бошланадиган йилдан олдинги сентябрь ойида берилади;
  • Танловдан ўтган номзодлар рўйхати – ўқиш бошланадиган йилдан олдинги октябрь-ноябрь ойларида аниқланади;
  • Танлов натижалари – ўқиш бошланадиган йилнинг январь ойида эълон қилинади;
  • Грант ютган талабалар – Кореяга ўқиш бошланадиган йилнинг февраль ойи охирларида келишлари керак.

Магистратура даражаси учун:

  • Ариза топшириш ҳақида эълон – ўқиш бошланадиган йилнинг февраль ойида берилади;
  • Танловдан ўтган номзодлар рўйхати – ўқиш бошланадиган йилнинг март-апрель ойларида аниқланади;
  • Танлов натижалари – ўқиш бошланадиган йилнинг июнь ойида эълон қилинади;
  • Грант ютган талабалар – Кореяга ўқиш бошланадиган йилнинг август ойи охирларида келишлари керак.

Грантнинг молиявий жиҳатлари:

  • Бориш-келиш ҳаражатлари – тўлиқ қопланади;
  • Кўчиш ҳаражатлари учун – 200 000 вон;
  • Яшаш ҳаражатлари учун – 900 000 – 1 000 000 вон;
  • Тиббий суғурта учун – ҳар ойда 20 000 вон;
  • Тил курслари учун – ҳар чоракда 800 000 вон;
  • Ўқиш ҳаражатлари – тўлиқ қопланади (бир семестер учун 5 миллион вондан ошмаслиги керак;
  • Корейс тилини яхши ўргангани учун – 100 000 вон;
  • Илмий изланиш учун – ҳар семестрда 210 000 – 240 000 вон;
  • Диссертация учун – 500 000 – 800 000 вон;
  • Даражани тугаллагани учун – бир марталик 100 000 вон.

Номзодлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак:

  • Ариза берувчи ҳам, унинг ота-онаси ҳам чет-эл фуқароси бўлиши;
  • Корея фуқаролигига эга бўлмасликлари;
  • Руҳий ва жисмоний жиҳатдан етарли даражада соғлом бўлишлари;
  • Бакалавр даражаси учун 25 ёшдан кичик бўлиши;
  • Магистратура ва Докторантура даражалари учун 40 ёшдан кичик бўлиши;
  • Бакалавр даражаси учун ўрта мактабни расмий равишда тугатган ёки тугатишни режалаштирган бўлиши;
  • Магистратура ва Докторантура даражалари учун бакалавр ёки магистр даражасига эга бўлиши;
  • Ўқув юртидан олган ўртача балл (G.P.A.) 80% дан юқори бўлиши.

Илгари Кореяда бакалаврлик, магистрлик ёки докторантура дастурларида ўқиган номзодлар ушбу дастурга ариза топширишлари мумкин эмас.