Ҳиндистон атамага қарши

Коронавирус пандемияси авжига чиққан Ҳиндистонда ҳукумат ижтимоий медиа фирмаларига ва ОАВга ‘Коронавируснинг ҳинд варианти”ифодасини ортиқ ишлатмасликни буюрди. Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, Билим Технология Вазирлиги Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг коронавируснинг “Ҳиндистон варианти” деб атаган вирус вариантини B.1.617 деб номлаганини ва шу сабабли ҳам атамадан мамлакат номини олиб ташлаш кераклигини айтмоқда.