Истанбулдаги Исроил консуллигининг ёнида норозилик намойишлари давом этмоқда

Исроилнинг Қуддусда бир ҳафтадир давом этаётган ва 20га яқин инсоннинг ўлимига олиб келган террор ҳаракатларини қоралаган турклар Истанбулнинг Бешиктош мавзеида жойлашган консуллик рўпарасида намойиш уюштирдилар.

Аёллар ва болалар ҳам бор бўлган юзларча кишидан иборат гуруҳ Туркия ва Фаластин байроқларини кўтарган ҳолда Фаластин учун дуо қилиб такбир келтирмоқдалар. Намойиш ҳали ҳам давом этмоқда.