Италиялик аёлга 6 доз вакцина берилди

Италиянинг Тоскана вилоятида жойлашган Noa касалхонасида ғалат воқеа рўй берди. 23 ёшли қизга 6 доз Pfizer-BioNTech коронавирус вакцинаси берилди.

Касалхонанинг матбуот котиби Даниэлла Джианелли 24 соат қатъий назоратда бўлган қизнинг соғлиғида ҳеч қандай негатив ҳолат кузатилмагани учун уйига кетишга рухсат берилганини айтди.

Эмлашни амалга оширган ҳамшира шприцга ичида 6 доз вакцина бўлган пробирканинг ҳаммасини тўлдирган ва бир муддатдан кейин хатосини тушуниб қолган.