Калифорния губернатори 41 округда қурғоқчилик сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди

Калифорния губернатори Гэвин Нюсом душанба куни апрел ва май ойлари давомида юқори ҳарорат ва қурғоқчилик бўлгани сабабли штатнинг 58 та округининг 41 тасида фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Нюсом штат сув идорасига сув омборларини бўшатиш талабларини қайта кўриб чиқиш ва бошқа чораларни кўришни буюрди.

“Биз маҳаллий расмийлар ва бошқа ҳамкорлар билан жамоат саломатлиги, хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича иш олиб бормоқдамиз ва биз Калифорниянинг барча аҳолисини сувни тежашга қаратилган саъй-ҳаракатларини кучайтириш орқали ушбу вазифани бажаришда ёрдам беришга чақирамиз”, деди у.

Нюсом апрел ойида Калифорниянинг икки шимолий округида қурғоқчилик сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилган эди ва ўша пайтда штатнинг асосий ёғингарчилик кўрсаткичи ўртача 40 фоиздан пастроқ эди, чунки Калифорния сув омборларини тўлдиришда баҳорги қорларнинг эришига таянади.